МЮ юлдузи Мессининг жамоадошига айланиш арафасида

Каземиро ва Лионель Месси бир неча ойдан сўнг жамоадошга айланиши мумкин. Бразилиялик ярим ҳимоячи ёзда эркин агент сифатида "Интер Маями"га ўтиши мумкин. Январь ойида Каземиро мавсум якунида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши маълум бўлганди.

AS'га маълум бўлишича, Каземиро аллақачон оиласи билан Майамига борган ва "Интер Майами" раҳбарлари билан учрашган.

Айтиш керакки, "Манчестер Юнайтед" ҳозирда фақат Премьер-лигада ўйнамоқда, шу боис Каземиронинг Майамига боришга вақти бор эди. "Қизил иблислар"нинг ўтган ва кейинги ўйинлари ўртасида 13 кун ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!