МЮ юлдузига 2 супер клубдан таклиф бор

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба янги мавсумни бошқа клубда бошлаши мумкин.

"La Gazzetta dello Sport" нашри тарқатган хабарга кўра, унга собиқ жамоаси "Ювентус"дан қизиқиш бор. Туринликлар франциялик футболчи учун 7 миллион евродан ортиқ маош кўзда тутилган 4 йиллик шартнома таклиф этмоқда. Бугун Погбанинг вакиллари ва "Юве" раҳбарияти ўртасида эҳтимолий трансфер юзасидан биринчи учрашув бўлиб ўтади.

Шунингдек, унинг учун "Пари Сен-Жермен" ҳам курашиши тахмин қилиняпти. "Кекса сеньора"дан фарқли ўлароқ, парижликлар унинг барча молиявий эҳтиёжларини қондиришга тайёр.

29 ёшли ярим ҳимоячининг "қизил иблислар" билан шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!