МЮда Погбага жой йўқ!

“Манчестер Юнайтед” юлдузи Поль Погба мавсум якунланиши билан сотиб юборилади. 27 ёшли ярим ҳимоячининг машғулотлардаги ҳаракати ва майдондаги ўйини бош мураббий Сульшерни умуман қониқтирмаяпти.

Жамоадаги етакчилик вазифаси ўзини ҳар томонлама кўрсатаётган Бруну Фернандешга юкланади. Погбани захирада олиб ўтириш клубга жуда қимматга тушмоқда.

Мавсум бошида Сульшер Погба ўзини ўнглаб олишига ишониб, унинг ёзда якунланадиган шартномаси автоматик тарзда яна бир йилга узайтирилишини айтганди. Бироқ, франциялик футболчи ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмаяпти.

“Реал” раҳбарияти Погба бўйича сўнгги қарорини айтди

МЮ Погбани “Реал”га арзонлаштирган нархда сотадиган бўлди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!