“Реал” раҳбарияти Погба бўйича сўнгги қарорини айтди

“Реал” раҳбарияти “Манчестер Юнайтед” юлдузи Поль Погба трансфери бўйича сўнгги қарорини қабул қилди.

Унга кўра, агар мадридликлар раҳбарияти келаси ёзда “Ренн”нинг 17 яшар футболчиси Эдуардо Камавингани трансферини амалга ошира олмаган тақдирдагина Поль Погбани клубга таклиф этади.

“Қироллик клуби”нинг трансфер мавсумидаги асосий нишони ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳисобланади. Шунингдек, олиб келинадиган футболчилар рўйхатининг юқори қисмида Эдуардо Камавинганинг номи ҳам бор.

Мадридликлар Поль Погбанинг катта маош олишини билган ҳолда, асосан ёш футболчиларга эътибор қаратишни маъқул кўрмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!