МЮда янги мураббийга муаммо туғдирадиган тўрт футболчи бор
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ сардори Рой Кин жамоани қабул қилиб олаётган Рафль Рангник айрим муаммоларга дуч келишини айтди.
Мутахассислар Рангник келиши билан жамоани ўз услубига мослаштиришни бошлаб юборишини таъкидламоқда. Хусусан, Рой Кин манчестерликлар тўпсиз югуришга ҳам мажбур бўлади.
- Футболда тўп билан ҳаракат қилиш баробарида усиз югуриш ҳам муҳим. Агар бундай бўлмаганда, мен ҳали ҳам майдонда бўлардим. Янги мураббий қисқа фурсат ичида Криштиану Роналду, Бруну Фернандеш, Маркус Рэшфорд ва Поль Погбани тўпсиз югуришга мажбур қилиши лозим. Ҳозир улар жамоа тўпни йўқотганида, югуришдан тўхтаб қолмоқда, - деди Рой Кин.
Фикрлар