МЮдан тарихий рекорд

“Манчестер Юнайтед” Англия премьер-лигасининг 34-турида “Астон Вилла”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганидан кейин ушбу мусобақа тарихида кетма-кет тўртта учрашувни учта тўп фарқи билан ўз фойдасига ҳал қилган биринчи жамоага айланди.

Англия футболи тарихида эса, бу ана шундай иккинчи ҳолат. 1992 йилда Англия премьер-лигаси ташкил қилинганига қадар, Англия чемпионатида “Ливерпуль” шунга ўхшаш рекорд қайд этган. Бу рекорд 1987 йилнинг октябрь ойида рўй берган.

Мағлубиятсиз ўйинлар сериясини давом эттираётган “Манчестер Юнайтед” бешинчи ўринга кўтарилиб олди ва Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун жиддий даъвогарга айланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)