МЮга ўтишни истаётганлар ҳам бор. "Қизил иблислар" 35 миллион фунтлик трансферга яқин

  • 10 Aug 19:01
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ПСВ вингери Коди Гакпо билан шартнома имзоламоқчи. 

"The Telegraph"нашри берган хабарга кўра, 23 ёшли футболчига "Манчестер Юнайтед"дан ташқари яна бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда. 

Маълум бўлишича, "қизил иблислар" Нидерландия терма жамоаси аъзосига расмий таклиф билан чиқишга тайёр. ПСВ унинг трансферидан 35 миллион фунт стерлинг атрофида пул олади. 

Ўтган мавсумда чап қанот вингери эйндховенликлар таркибида 47 учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол ҳамда 14 та самарали узатма муаллифига айланган. 



Tecno

Comments

You must be logged in to commet!