МЮга Санчо олишда ким халақит қилаётгани ошкор бўлди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Жейдон Санчо трансфери бўйича “Боруссия” тутаётган сиёсатни кескин танқид қилди.

Маълум бўлишича, манчестерликлар қаттиқ ҳаракат қилаётгани ва футболчининг ўзи Англияга кўчиб ўтишни истаётганига қарамай, келишув масаласида силжиш бўлмаяпти. Бунга эса трансфер музокараларини “Боруссия” тўғридан-тўғри эмас, балки вазиятга алоқаси бўлмаган четдаги одамлар орқали ўтказаётгани сабаб бўлаётгани ошкор қилинди.

Шундай бўлса-да, “Манчестер Юнайтед” бу футболчини трансферидан воз кечгани йўқ. Гарчи Дортмунд вакиллари Санчо клубда қолишини таъкидлаётган бўлса-да, манчестерликлар охиригача курашмоқчи.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
FarxodMaxmudovich
11/08/2020 18:23
O'rniga boshqa o'yinchilarni topsa bo'ladi lekin transferlar borasida MYU nimagadir boshqa grand jamoalarga qaraganda sust harakat qilyapti.Ser Alex davri endi yo'q unaqangi MYUni topolmasak kerak ming afsus
Jasur Mamataliyev
11/08/2020 13:20
Манчестер юнайдет Санчо учун харакат қилмаса хам бўлади, Фергюссон давридан кейин клубнинг инфратузилмаси халокатга юз тутган. Бир неча йилдирки клуб фақат футболчиларни ўлдириш билан шуғулланяпти чунки ўз олдига қўйган қатиьй мақсади йўқ футболчилар фақат маош учун ўйнашади совринлар учун ўйнаш уларнинг ёдидан хам чиқиб кетган хамма гап 100 % мураббийда емас клуб рахбариятида хам, улар жамоани аввалги ЕЧЛ чемпионлиги учун курашадиган жамоадан ЕЧЛ да иштирок етишни орзу қиладиган жамоага айлантиришди, қанчадан қанча футболчини еркин агентга айлантириб юборди МЮ нинг аввалги шонли ўйинларида тўплаган миллионлаб мухлислари доим умид билан юришади лекин уларнинг сони йилдан йилга камаймоқда хуллас жамоадаги барчани ўйинчидан тортиб шифокорларгача тартиб, умид, ишонч, махорат, "аввалгидек мукаммал ўйин" ни шакллантириш керак
Elyor Baratov
11/08/2020 14:04
Fikrlarizga 100% qo'shilaman! Hozirgi MYU faqat yurak kasal qiladi!
Esimni tanibmanki, futbolni tanibmanki MYUni muxlisiman! Ser Alex davrida MYU bu mutloq boshqacha olam edi!
U ketgach Moys keldi va u MYUni inqiroz tomirlariga asta-asta suv suv quya boshladi! Hattoki Mouriniyodek mutaxassis ham jamoani qo'pol qilib aytganda ko't va boshini topa olmadi.
Sulsher jamoaga kelgach nimalardir paydo bo'ladiganga o'xshab ko'rindi! Ammo bu har doim ham kuzatilmayapti!
Dexeyadan ko'plab saviyasiz o'yinlar, 70-75 million $ atrofida xarid qilinga markaziy himoyachi Maguayer dan ishonchsiz harakatlar.......
Ser davrida MYUda 2 raqobatdosh tar kib bor hozir unaqa emas! Avvallari 70-90 daqilarda MYU dunyoning eng qo'rqinchli jamoasi edi!
Hozir bu daqiqalarda xoxlagan jamoa 2-3
Elyor Baratov
11/08/2020 14:06
ta golni bemalol urib ketyapti!
Elyor Baratov
11/08/2020 14:07
ta golni bemalol urib ketyapti!
Jasur Mamataliyev
12/08/2020 02:10
Биласизми МЮни Мойес заиф қилиб қўйганди, бундай холатда жамоага Моуриниёдек услубдаги мураббий тўғри келмасди чунки у бошқарган жамоаларининг ўйинини кучайтиришдан кўра кучли ўйин кўрсатадиган аммо чемпионлик тажрибаси етишмаётган (ПСЖ каби) клубларга чемпион бўлишда йўл кўрсатадиган қисқа айтганда "финаллар" мураббийи хисобланади. МЮ га еса клубнинг умумий ўйинини кучайтирадиган, масофа босиб вазият яратидан индивидуал махоратли футболчиларни клубга жалб қилиб ёки клубда борини психологик ва тактик таййорлай оладиган ва бу жамоанинг умумий ўйинида имзо бўлаоладиган услубдаги мураббий керак еди Клопп ва Карлуш-Кейруш каби. Клоп ЕЧЛ да қатнашса хурсанд бўладиган Боруссияни доимий финалчига айлантирганди лекин унга Моуриниёдаги финаллар тажрибаси йетмаганди, Ливерпул билан хам худди шундай холат рўй берди лекин ванихоят иккинчи финалида ютиб чиқди, Кейруш еса Ўзбекистон мехмонда хам ютиши мумкин бўлган Ерон мтж ни ўз уйимизда хам ютишимиз орзу бўлган, хатто осиёнинг барча мтжлари ютишни орзу қиладиган жамоага айлантирди хуллас МЮ га шундай услублардаги профессионал мураббий керак,мен Сулшерни тажрибасиз деёлмайман лекин у МЮ номига мос мураббий емаслиги кундек равшан!