"МЮ"га тик туриб томоша қилишга мўлжалланган трибуналарни ташкил этишга рухсат берилди
«Манчестер Юнайтед» клуби «Олд Траффорд» стадионида ишқибозлар учун тик туриб томоша қилишга мўлжалланган трибуналар ташкил этишга рухсат олганини эълон қилди.
«Қизил иблислар» расмий сайтида ёритилишича, клуб стадионидаги иккита секторда 1,5 минг дона тик туриб томоша қилишга мўлжалланган ўрин яратишга рухсат олган. Тез орада бундай ўринларни қуриб берадиган қурилиш компаниялари билан музокаралар бошланади.
«Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, биз учун энг муҳими – бу коронавирус пандемияси вақтида ишқибозларимизнинг соғлиги. Стадион борасидаги режаларимиз ҳақида мана шундай пайтда гапираётганимиз эҳтимол ғалати кўринар, бироқ футбол ва ишқибозларимиз хавф-хатар аригандан кейин қайтишади.
Шу асосда бошлаган ишларимиз давом этиши керак. Бугунги хабар – клубнинг ишқибозлар билан бирга катта йўлда ташлаган дастлабки қадами. Биз ўз таклифимизни мукаммаллаштириш учун уларнинг фикрларига қулоқ тутдик ва Траффорд тумани кенгаши билан иш олиб бордик. Агар ҳаммаси муваффақиятли чиқса, биз стадионнинг бошқа қисмларида ҳам тик туриб томоша қиладиган трибуналарни ташкил этишда давом этамиз», - деди «Манчестер Юнайтед» клуби ижрочи директори Ричард Арнольд.
Фикрлар