Мюллер ПСЖга қарши ўйин ва рақибнинг ҳужум триоси ҳақида гапирди

"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер ЕЧЛ 1/8 финалида ПСЖ билан ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Албатта, биз ПСЖнинг сўнгги йилларда қандай ўйин кўрсатаётганини яхши биламиз. Уларга қарши икки-уч марта ўйнадик. Бизни нималар кутаётганини биламиз. Бу 1/8 финал босқичи учун қулай рақиб эмас. Биз уларнинг Лига 1даги ўйинларини кузатдик. Таркибда дахшатли ҳужум триоси бор. Футбол ишқибозлари учун бу учрашув алоҳида аҳамиятга эга. Икки жамоадан бири Чемпионлар лигасидан учиб чиқиб кетиши ачинарли. ПСЖ ҳам, "Бавария" ҳам ушбу турнирда ғолиб чиқишни мақсад қилган. Мухлислар иккита ажойиб ўйинни кузатиши мумкин. Ишончим комилки, биз кейинги босқичга чиқа оламиз”, - деди Мюллер клуб матбуот хизматига берган интерьвюсида.

Маълумот ўрнида, биринчи ўйин 2023 йилнинг 14 февралида Францияда, жавоб ўйини 8 март куни Германияда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!