МЮни "Барса" ва ПСЖнинг собиқ футболчиси бошқариши мумкин

"Болонья" бош мураббийи Тиаго Мотта "Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун номзодлардан бири бўлиб турибди. 

Айни дамда манкуниаликлар унинг ишини кузатиб бормоқда. Жамоанинг амалдаги бош мураббийи Эрик тен Хаг ёзда "қизил иблислар" билан хайрлашиши мумкин. 

Айтиш керак, Моттада мураббийлик фаолиятини давом эттириш учун бошқа вариантлар ҳам бор. Мисол учун, А Серия гранди ҳисобланган "Милан" ҳам унинг хизматларига қизиқиш билдирган.  


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!