МЮнинг ижарадаги футболчиси яна АПЛга қайтиши мумкин

CHERY AUTO

"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" футболчиси Маркус Рэшфордга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Cаught Offside" нашри хабар берди.

Tecno

Манбада ёзилган маълумотга кўра, Лондон клуби инглиз футболчисини ёзда сотиб олишни режалаштирмоқда. Аммо ҳужумчи ҳозирда "Барселона" сафида ижара асосида ҳаракат қилиб келмоқда. Лекин Маркуснинг трансфер ҳуқуқи ҳамон МЮга тегишли. Каталония клуби Рэшфордни сотиб олишдан бош тортса, "шпорлар" футболчи учун курашга қўшилишга тайёр.

28 ёшли футболчининг айни вақтда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 40 миллион еврони ташил этади. 

Эслатиб ўтамиз, Маркус 2016 йилдан бери "қизил иблислар" сафида ҳаракат қилиб келади. Шу давр мобайнида вингер 426 та учрашувда майдонга тушиб, 138 та гол киритган ва 79 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!