МЮнинг икки футболчиси "Вест Хэм"га ўтиши мумкин

Харри Магуайр ва Скотт Мактоминей "Манчестер Юнайтед"дан "Вест Хэм"га ўтиши мумкин. "Болғачилар" раҳбарияти ҳар икки футболчининг трансфери юзасидан "қизил иблислар" раҳбарияти билан боғланишган, деб хабар бермоқда Sky Sports.

Манбага кўра, айни дамда клублар келишувдан йироқ, чунки "Манчестер Юнайтед" ушбу икки футболчи учун сўраётган суммаси "Вест Хэм" таклиф қилиши мумкин бўлган суммадан сезиларли даражада юқори.

Трансфермаркт маълумотларига кўра, Магуайр 20 млн евро, Мактоминей эса 25 млн евро туради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!