МЮнинг икки нафар етакчиси ЕЧЛнинг сўнгги тур баҳсини ўтказиб юборади

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчилари – Эдинсон Кавани ва Антони Марсьяль УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 6-туридан ўрин олган "РБ Лейпциг"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

SKy Sports нашри тарқатган хабарга қараганда, иккала футболчининг ҳам жароҳати жиддий эмас. Аммо шунга қарамасдан улар Германияга бормаган.

"РБ Лейпциг" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви 9 декабрь куни бўлиб ўтади.

25 ёшли Марсьяль жорий мавсум 11 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. 10 та ўйинда иштирок этган 33 ёшли Кавани ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!