МЮнинг июль ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" расмий веб-саҳифасида июль ойининг энг яхши футболчисини аниқлаш учун ўтказилган сўровномада Мэйсон Гринвуд ғолиб бўлди.

Tecno

18 ёшли футболчи сўровномада 46 фоиз овоз билан Антони Марсьяль ва Бруну Фернандешни ортда қолдирди ва фаолияти давомида биринчи маротаба ушбу унвонни қўлга киритди.

Июль ойида Гринвуд жами тўртта голга муаллифлик қилди. У "Борнмут", "Астон Вилла" ва "Вест Хэм" дарвозаларини ишғол қилди.

2019/20 мавсумда "Манчестер Юнайтед"да ой футболчиси унвонини қўлга киритган футболчилар рўйхати билан танишинг:

Август - Дениэл Жеймс; сентябрь - Скотт МакТоминей; октябрь - Скотт МакТоминей; ноябрь - Маркус Рэшфорд; декабрь - Маркус Рэшфорд; январь - Фред; февраль - Бруну Фернандеш; март - Бруну Фернандеш; июнь - Бруну Фернандеш; июль - Мэйсон Гринвуд.

Comments

You must be logged in to commet!