МЮнинг собиқ ҳужумчиси Каванига маслаҳат берди
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси Димитар Бербатов “қизил иблислар”нинг уругвайлик ҳужумчиси Эдинсон Каванининг келажаги ҳақида гапирди.
"Ўтган мавсумни яхши ўтказганига қарамай, Кавани етарлича ўйин амалиётига эга бўлмади. Клубга Роналду каби футболчи келса, у диққат марказида бўлади, у ҳар бир ўйинда ўйнайди, футбол оламида шундай.
Агар Кавани клубни тарк этиш имкониятига эга бўлса ва унга "Барселона"дан таклиф тушса, у ҳолда, у албатта, Ла Лигада кўпроқ майдонга тушиш имкониятини берадиган бу вазиятдан фойдаланиш ҳақида ўйлайди. Мен эса уни қўллаб-қувватлайман ва шундай дейман: "У ерга бор ва ўйна, бу жуда катта пуллик трансферга ўхшайди", - деди болгариялик собиқ футболчи.
Бундан аввалроқ, Кавани қишда "Барса"га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ кейинчалик маълум бўлишича, "Манчестер Юнайтед" Эдинсон масаласида ҳеч бир клубдан расмий таклиф олмаган.
Фикрлар