
На Холанд, на Нуньес киритилган. “Whoscored” АПЛнинг 1-тури рамзий терма жамоасини тақдим эди (фото)
“Whoscored” нашри Англия Премьер лигасининг 2022/2023 йилги мавсум 1-тури рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.
“Фулхэм” ҳужумчиси Александр Митрович барча футболчилар орасида энг юқори рейтингга сазовор бўлди. Шунингдек, Премьер лиганинг биринчи турнинг энг яхши 11 нафар футболчиси қаторига ёзда Лондоннинг “Арсенал” клубига ўтган украиналик ҳимоячи Александр Зинченко ҳам кирган. Унинг ҳисобида битта голли узатма бор.
Рамзий терма жамоа билан танишинг:
Дарвозабон: Эдуард Менди;
Ҳимоячилар: Бен Уайт, Фабиан Шер, Ллойд Келли, Александр Зинченко;
Ярим ҳимоячилар: Эмерсон, Жоэлинтон, Кулушевски, Харрисон;
Ҳужумчилар: Митрович, Уэлбек.
Фикрлар