Наби Кейта ўйиндан олдин нима учун ибодат қилади?
Ads

"Ливерпуль" клуби форварди Наби Кейта ўйиндан олдинги ибодатида Худодан нималарни сўраши ҳақида гапириб берди.

“Ҳар бир ўйиндан олдин онамга қўнғироқ қиламан. Бу тартиб ҳисобланади ва мени илҳомлантиради. Майдонга тушишдан олдин мен албатта ибодат қиламан ва Худодан майдондаги барча футболчиларга, хатто рақибларга ҳам омонлик тилайман, жароҳат олмасликларини тилайман. Ҳа, буни мен ҳар бир ўйиндан олдин қиламан. Бу мен учун жуда муҳим”,  - дейди Кейта.