Ўзбекистон Россия билан ўртоқлик ўйини ўтказмаслиги маълум бўлди

  • 02.02.2026 11:02
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов терма жамоамизнинг Россия билан ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирмаётганини айтди. 

Эрматов журналистларнинг Россияга қарши учрашув ҳақидаги саволига; "Йўқ кўриб чиқилмаяпти", - деб жавоб берди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этади. АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган мусобақада вакилларимиз Португалия ва Колумбияга қарши майдонга тушади. Гуруҳнинг сўнги жамоаси эса Янги Каледония, Ямайка ва Конго ДР жамоалари иштирок этадиган плей-офф ўйинлари ғолиби бўлади. 

2026 йилда ФИФА тақвимида 10 ўйин ўтказиш кўзда тутилган. Терма жамоалар март, июнь ва ноябрь ойларида иккитадан ўйин ўтказиши мумкин. 21 сентябрдан 6 октябргача бўлган даврда жамоалар 4 та учрашувда майдонга тушишига рухсат берилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Россия билан 1 марта тўқнаш келган ва ўшанда ўйин нурсиз дуранг билан якунланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!