Наби Кейта ёзда яна Германияга қайтиши мумкин

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Наби Кейта мавсум якунланганидан сўнг Германияга қайтиши мумкин.

Kicker хабар беришича, "қизиллар" раҳбарияти Кейтанинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилишмаган кўринади. Улар футболчини ижарага бериб юборишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Наби Кейта айнан Германиянинг "Лейпциг" клубидан "Ливерпуль"га кўчиб ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!