Начо: “Реал” футболчилари “Барселона”нинг ғалабасини кутишган эди
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Начо Испания чемпионатининг 12-туридан ўрин олган “Барселона” ва “Малага” жамоалари ўртасидаги учрашувда кутилмаганда қайд этилган дуранг ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

““Барселона”нинг “Малага” билан дуранг ўйнаши “Реал” футболчилари учун кутилмаган бўлди. Очиғи биз каталонияликларнинг ғалабасини кутган эдик. Аммо, энг муҳими “Реал” ғалаба қозонди”, - дейди Начо Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турда “қироллик клуби” меҳмонда ҳамшаҳарлари “Атлетико”га қарши майдонга тушиб, йирик – 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Бу билан “Реал” 1-ўринни янада мустаҳкамлаб олди. Унинг ҳисобида 30 очко мавжуд. 2-ўринда бораётган “Барселона” ҳисобида эса 26 очко мавжуд.