Надаль ҳеч ким уддалай олмаган ишни амалга оширди

 
Дунёнинг энг кучли теннисчилари иштирокида ўтказилган Монакодаги "Мастерс" туркумига кирувчи "Monte-Carlo Rolex Masters - 2017" турнири испаниялик машҳур теннисчи Рафаэль Надаль ғалабаси билан якунланди.

Мукофот тўрт ярим миллион АҚШ долларидан ошиқ бўлган мусобақанинг бош соврини учун ўтказилган беллашувда Надаль ўз ҳамюрти Альберто Рамос билан куч синашди.

Миллионерлар турнири финалида икки испан ўйнайди

Жоковични яна ҳафа қилишди

Бир соату 16 дақиқа давом этган финал ўйинида 6:1, 6:3 ҳисобида Рафаэль Надалнинг қўли баланд келди. Шу тариқа Рафаэль Надаль фаолиятидаги 70-совринини қўлга киритди. Бундан ташқари, испан теннисчиси Монте-Карло турнирида ўн маротаба ғолиб чиққан дунёдаги ягона теннисчига айланди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!