Нагельсманн Германиянинг 8-сонияда киритган голи ҳақида гапирди

Юлиан Нагельсманн ўртоқлик учрашувида Франция устидан қозонилган ғалабани юқори баҳолади. 

"Жамоам мақтовга лойиқ. Биз жуда яхши ўйин кўрсатдик, айниқса, биринчи 25 дақиқада биз бир нечта гол уришимиз мумкин эди. 

Майдон марказидан ўйин режалаштирилганидек бошланиши керак эди. Бизнинг бу бу борада мураббийимиз Мадс 
Буттгерайт туфайли ҳаммаси аъло даражада тайёрланди ва бажарилди. 

Иккинчи таймда биз яна босимни оширдик ва уч-тўртта жуда яхши имкониятга эга бўлдик. Умуман олганда, мен жуда мамнунман",
- деди Германия терма жамоаси устози. 


 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!