Наингголаннинг қайси жамоага ўтиши маълум бўлди
Ads

Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячиси Ража Наингголан жамоасини ўзгартиришга яқин турибди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли бельгиялик футболчи "Кальяри" сафига кўчиб ўтади. Буни жамоа президенти Томмазо Жулини ҳам тасдиқлади.

Маълумот учун, Наингголаннинг “нерадзуррилар” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфер нархи эса 28 млн еврога баҳоланмоқда.