Наманган таэквондо бўйича халқаро мусобақага мезбонлик қилади
10-13 июнь кунлари Наманган шаҳрида таэквондонинг WT йўналиши бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтади. “Namangan Open” номи остида кечадиган мазкур турнир ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ташкил қинилиб, унда Қозоғистон, Россия, Афғонистон, Қирғизистон, Таиланд, Ҳиндистон ва бошқа қатор терма жамоаларнинг иштирок этиши кутилмоқда.
Турнирга “Паҳлавон” спорт мажмуаси мезбонлик қилади. Таъкидлаш жоиз, бу халқаро мусобақа биринчи бор ташкил этилиб, келажакда уни ўтказишни анъанавий тарзда йўлга қўйиш мақсад қилиб қўйилган. Мусобақанинг Тошкент шаҳрида ўктазилмаётганига сабаб Республикамизнинг барча вилоятларига халқаро мусобақалар ҳавосини олиб киришдан иборатдир.
Манба: МОҚ
Фикрлар