Наманган вилояти ҳокими: Июнь ойида Ўзбекистон МТЖ ўйинлари пайти "Навбаҳор" стадиони қайнайди

Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Тўрақўрғондаги “Ёшлик” ва Наманган шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳларида бўлди. Бу ҳақда медиа департамент телеграм канали хабар берди.

Вилоят ҳокими соҳа мутасаддилари, тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида 2023 йил Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё кубогининг саралаш босқичи ўйинларига тайёргарлик жараёнлари бўйича ташкилий кенгашув ўтказди.

- Наманган илк бора халқаро миқёсдаги ўйинларни қабул қилмоқда. Июнь ойида "Навбаҳор" ўйингоҳи қайнайди. Ташкилий ишлар юқори даражада бўлади. Ўз навбатида Тўрақўрғон, Тошбулоқ, Уйчи ва Наманган шаҳрида терма жамоалар машғулотлари ўтказадиган ўйингоҳлар халқаро стандартларга мос бўлиши лозим, - деди вилояти раҳбари.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2023 йил Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё кубогининг саралаш босқичи "C" гуруҳида Таиланд, Малдив ороллари ва Шри-Ланка билан учрашувларини Наманганда ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!