Наманганда мураббийлар касбий маҳоратини оширишга қаратилган семинар бошланди

Республикамиз мураббийлар касбий маҳоратини ошириш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ўтказилаётган навбатдаги  семинар бугун Наманганда бошланди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда. 

Аввалроқ бундай семинарлар Андижон, Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида ўтказилганди.

Семинарни Наманган вилоят футбол ассоциацияси 1-вице президенти Баҳром Холмирзаев очиб берди. Шундан сўнг вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоев сўз олиб, мураббийларга семинар мазмун моҳияти ҳақида маълумот берди. Семинарга раҳбарлик қилаётган ЎФА бўлим бошлиғи Шавкат Имамов сўзга чиқиб, мураббийларни тайёрлашни янги тизими ишлаб чиқилган бўлиб уларни малакасини ошириш мақсадида қатор ишлар амалга оширлаётганлигини эътироф этди. 

Семинар давомида Шавкат Имамовга ҳамроҳлик қилаётган ОФК йўриқчиси Дмитрий Ким ҳам сўзга чиқиб, талабга жавоб бермаган мураббийларни маълум вақтга фаолиятдан четлаштириш ҳақида айтиб ўтди. 

Бундай семинарлар бутун республикамиз бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!