Наманганда шахмат бўйича рапид мусобақаси бўлиб ўтди

CHERY AUTO

Жорий йилнинг, 18 октябр куни Наманган шаҳридаги Ёшлар маркази шахмат клубида рапид йўналишида шахмат мусобақаси ташкил этилди.

Tecno

Мусобақалар швейсарча тизим асосида 7 турдан иборат тарзда ўтказилди. Ҳар бир иштирокчига 10 дақиқа + 2 сония вақт ажратилди.

Турнирда Наманган шаҳри ва туманларидан ташриф буюрган 40 нафардан ортиқ шахматчилар ўзаро куч синашдилар.

Натижалар:

Эркаклар ўртасида:

1-ўрин — Алиев Хабибулло (Янги Наманган тумани)
2-ўрин — Нуриддинов Вазир (Наманган шаҳри)
3-ўрин — Мухаммаджонов Абдужаббор (Давлатобод тумани)

Аёллар ўртасида:

1-ўрин — Олимжанова Фотима (Косонсой тумани)

Шунингдек, 8 ёшдан 12 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида ҳам ғолиблар аниқланиб, совриндорлар тақдирландилар.

Ушбу мусобақа Наманган вилоятида шахматни оммалаштириш ва ёшлар ўртасида соғлом рақобатни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию