Намангандаги шиддатли ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сурхон" баҳси мезбонларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйин тенг курашлар остида кечди. Учрашувнинг 19-дақиқасида Забиҳулло Ўринбоев дарвозабоннинг устидан тўпни ошириб, чиройли гол муаллифи бўлди. Таймнинг сўнгги дақиқаларида Сардор Сулаймоновнинг қўлига тўп тегди ва ҳакам 11 метрлик жарима тўпи белгилади. Азим Аҳмедовнинг пенальтидан йўллаган зарбасини Акбар Тўраев қайтарди.

Иккини таймда "Сурхон" ҳужумлари сонини кўпайтирди, бироқ сўнгги зарбани йўллаш учун ҳимоячилар имкон беришмади. Ўз навбатида, "лочинлар"да ҳам бир қанча имкониятлар юзага келди, аммо Иван Соловьев ва Забиҳулло Ўринбоевнинг зарбаларини Акбар Тўраев қайтара олди.

Чемпионат якунланишига уч тур қолганида "Навбаҳор" 33 очко тўплаган ҳолда 8-ўринда бормоқда, "Сурхон" эса 16 очко билан 13-поғонани эгаллаб турибди.

Кейинги турда наманганликлар "Машъал" меҳмони бўлади, сурхондарёликлар эса "Бухоро"ни қабул қилади.

 

Навбаҳор

  • Забихилло Ўринбоев 19'

Суперлига 23-тур

20/11/2020 17:00

1
:
0
Тугади

Сурхон

    Стадион: Марказий "Навбаҳор" стадиони, 882 томошабин

    Бош ҳакам: Раҳим Каримов

    45'
    90'

    • 90+4'

      Ўйин якунланди.

    • 90+1'

      Шерзод Каримов ўрнига Низомжон Норов майдонга тушди.

    • 90'

      Ўйинда уч дақиқа қўшиб берилди.

    • 90'

      Игор Голбан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

    • 89'

      Шохруҳ Маҳмудҳўжаев майдонга тушди, Иван Соловев захирага олинди.

    • 87'

      Даврон Ҳошимов майдонга ноқулай йиқилди. Унга шифокорлар ердам кўрсатишмоқда.

    • 84'

      Иван Соловев ҳужумда Жаҳонгир Меҳмоновга қўполлик ишлатди.

    • 78'

      Забиҳулло Ўринбоев ҳужумда фол ишлатди.

    • 75'

      Александр Касян ҳакамга эътирози учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

    • 73'

      Навбаҳорда ўзгариш. Руслан Болов ўринга Аббос Ғуломов майдонга тушди.

    • 70'

      Мирзоҳид Ғофуровнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси Забиҳулло Ўринбоевга тегиб, йўналишини ўзгартирди.

    • 68'

      Навбаҳор бурчак тўпи тепади.

    • 64'

      Иван Соловевнинг узатмасини ҳимоячи қайтарди.

    • 63'

      Забиҳулло Ўринбоевнинг зарбасини Акбар Тўраев осонлик билан ушлаб олди.

    • 60'

      Руслан Боловнинг кучли зарбасини Акбар Тўраев қайтарди.

    • 57'

      Иван Солоев қанотдан тўпни жарима майдонига узатиб берди. Руслан Болвонинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.

    • 56'

      Шерзод Каримов Даврон Ҳошимовга нисбатан қўпол ўйнади.

    • 51'

      Иван Соловев Сардор Сулаймоновга нисбатан қўпол ўйнади.

    • 50'

      Иван Соловев жаримадан ноаниқ зарба йўллади

    • 49'

      Забиҳулло Ўринбоевга нисбатан қўполлик ишлатилди.

    • 47'

      Мирзоҳид Ғофуров қанотдан тўпни узатиб берди, Иван Соловев эса боши билан ноаниқ зарба йўллади.

    • 46'

      Иккинчи тайм бошланди.

    • 45+1'

      Биринчи тайм якунланди.

    • 45'

      Биринчи таймга бир дақиқа қўшиб берилди.

    • 44'

      Азим Аҳмедов дарвозанинг ўнг бурчагига зарба йўллади, Акбар Тўраев зарба йўналишини топди ва тўпни ушлаб олди.

    • 43'

      Бурчакдан узатилган пасдан сўнг тўп Сардор Сулаймоновнинг қўлига тегди. Пенальти.

    • 42'

      Руслан Боловнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

    • 40'

      Азим Аҳмедовнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

    • 39'

      Забиҳулло Ўринбоев Сардор Сулаймоновга қўполлик ишлатди.

    • 35'

      Жаҳонгир Меҳмонов Забиҳулло Ўринбоевга қўполлик ишлатди.

    • 34'

      Александр Касян ҳимоячини алдаб ўтиб жарима майдонининг бўш жойига тўпни узатди, бироқ унинг жамоадошлари зарба нуқтасигача улгура олишмади.

    • 32'

      Аъзам Алиев жаримадан кучли зарба йўллади, Ўткирбек Юсупов зарбани қийинчилик билан қайтарди.

    • 31'

      Сурхон жарима тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.

    • 30'

      Забиҳулло Ўринбов Эҳсон Пеншенбедан пасни қабул қилиб олиб, кучли зарба йўллади, бироқ ноаниқ.

    • 29'

      Азам Алиевнинг зарбасини дарвозабон осонлик билан ушлуб олди.

    • 26'

      Сурхон футбочилари Мирзоҳид Ғофуров хатосидан фойдала олмади.

    • 25'

      Даврон Ҳошимовнинг Забиҳулло Ўринбоевга узатмаси ноаниқ чиқди.

    • 24'

      Эҳсони Пеншенбе чап қанотда тўпни ўзига бўйсундира олмади. Сурхон эркин зарба билан тўпни ўйинга киритади.

    • 22'

      Руслан Болов ҳужумдаги қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

    • 22'

      Навбаҳор яна қарши ҳужум ташкил қилмоқда. Забиҳулло Ўринбоев яқин масофадан кучли зарба йўллади, Акбар Тўраев сейв эвазига забани қайтара олди.

    • 19'

      ГООООООЛ! Забиҳулло Ўринбоев жарима майдони ташқарисидан дарвозабоннинг устидан тўпни ошириб, гол киритмоқда.

    • 18'

      Навбаҳорнинг юқорилатиб узатган пасини Акбар Тўраев ушлаб олди.

    • 17'

      Майдон марказида Асрор Ғофуров Ислом Рашидхоновга қўполлик ишлатди.

    • 17'

      Шавкат Саломов ўнг қанотдан олдинга инитилиб кўрди, бироқ у тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Навбаҳор тўпни ўйинга киритади.

    • 16'

      Даврон Ҳошимов қанотдан рейд уюштириб кўрди, аммо у тўпни ўзига бўйсундира олмади.

    • 14'

      Навбаҳор қарши ҳужумдан унумли фойдалан олмади. Забиҳулло Ўринбоев ҳужумда фол ишлатди.

    • 12'

      Азим Аҳмедовнинг қанотдан узатган паси дарвоза тўсинидан анча юқорилаб майдонни тарк этди.

    • 11'

      Иван Соловев тўпни жарима майдонига етказиб берди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди, қайтган тўпга Даврон Ҳошимов кучли ва ноақни забра берди.

    • 9'

      Хусниддин Ғофуров ва Забихулло Ўринбоев тўқнашиб кетишди. Шифкорлар Хусниддин Ғофуровга ердам кўрсатишмоқда.

    • 8'

      Сурхон қарши ҳужумдан унумли фойдала олмайди.

    • 8'

      Даврон Ҳошимов жарима майдонга юқорилатиб пас берди, бироқ ҳимоячи тўпни қайтариб юборди.

    • 4'

      Сурхон ҳам ўзининг дастлабки ҳужумини ўнг қанотдан ташкил қилди, бироқ ноаниқ пас ҳужумни якунлашига сабаб бўлди.

    • 3'

      Набвхор бурчак зарбасидан тўпни ўйинга киритди, бироқ ҳужум ноаниқ зарба билан якунланди.

    • 1'

      Ўйин бошланди.

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

    Минбар

    Барча блоглар