"Наполи" - "Интер" ўйини ҳам бошқа кунга қолдирилдими?

Италия кубогининг ярим финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Наполи" - "Интер" учрашуви коронавирус сабаб қолдирилди. Бу ҳақда Италия нашрлари хабар тарқатмоқда.

La Gazzetta dello Sport ва La Repubblica нашрларининг ёзишича бу борада расмий хабар тез орада эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ярим финалдан ўрин олган "Ювентус" - "Милан" учрашуви ҳам номаълум муддатга қолдирилган эди.

Маълумот учун, "Наполи" - "Интер" баҳси 5 март куни бўлиб ўтиши керак эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!