"Наполи" - "Рома": Матнли трансляция
Италия чемпионати 9-туридан ўрин олган "Наполи" - "Рома" учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин.
- 90'

Ўйин якунланди.
- 87'

ГООООООЛ! Маттео Политано ҳимоячи ва дарвозабонни алдаб ўтиб, очиқ қолган дарвозани ишғол қилди.
- 83'

Диего Деме ўрнига Станислав Лоботка майдонга тушди.
- 83'

Дрис Мертенс ўрнини Андера Патанья эгаллади.
- 81'

ГОООООЛ! Дрис Мертенс дарвозабондан қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва голлар фарқини учтага етказди.
- 80'

Элиф Элмас ўйиндан ташқари ҳолатда дея хабар берди қанот ҳаками.
- 79'

Лоренцо Пеллегрини ўрнига Бархо Майорал майдонга тушди.
- 78'

Элиф Элмас Петр Зеленский ўрнига майдонга тушди.
- 77'

Брайан Кристанте қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 74'

Рома бурчак тўпидан фойдалана олмади.
- 74'
Карслес Переснинг яқин масофадан йўллаган зарбасига ҳимоячи тўғоноқ бўлди.
- 72'

Диого Демме офсайдда қолди.
- 71'

Эдин Жеко ўрнини Карлес Пересга бўшатиб берди.
- 70'
Инсеньенинг зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.
- 67'

Ирвинг Лосано ўрнига Маттео Политано майдонга тушди.
- 64'

ГООООООЛ! Фабиан Руис ҳимоячи оёқлари орасидан зарба йўллаб, ҳисобни иккитага оширмоқда.
- 63'

Мхитарян ўйиндан ташқари ҳолатда.
- 61'
Жеконинг кучсиз зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз ушлаб олди.
- 59'
Мхитаряннинг узатмасига ҳимоячи блок қўйди.
- 56'
Спинаццоланинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 53'

Мертенсга шифкорлар ёрдам беришмоқда.
- 52'
Жеко қўпол ўйнади. Хакам ўйинни тўхтатди.
- 51'
Инсеньенинг узатмаси тўғри дарвозабонга бориб тушди.
- 50'
Мхитарян қарши ҳужумга қочиб кета олмади, ҳимоячи тўпни қайтарди.
- 48'

Ирвинг Лосанонинг зарбасини дарвозабонлик қийинчилик билан қайтарди.
- 47'
Фабиан Руис жарима майдони ичига кирди, бироқ зарба йўллай олмади.
- 46'

Жордан Верету ўрнига Гонсало Вильяр майдонга тушди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Биринчи тайм якунланди.
- 45'

Мертенс офсайдда қолиб кетди.
- 45'
Мертенсга ҳимоячи зарба бериш имкониятини бермади.
- 45'

Биринчи таймдаги тўхталишлар учун 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Мхитаряннинг Педрога узатмаси етиб бормади.
- 43'
Мертенс эарима майдони ичига кириб, дарвозага зарба йўллади, бироқ Миранте қайтарди.
- 42'

Инсиньенинг пасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 41'
Мертенснинг узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
- 40'

Жордан Верету жароҳат олди. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда.
- 38'

Жанлука Манчини майдонни тарк этди, Хуан Жезус ўйинга қўшилди.
- 37'
Ибанез Марио Руйнинг юзига зарба бериб юборди.
- 36'

Наполи бурчак тўпидан фойдалана олмади.
- 35'
Ирвинг Лосано жарима майдони чизиғи устида дарвозага зарба йўллади, бироқ ҳимоячи тўп йўлига тўғоноқ бўлди.
- 32'

Жованни Ди Лоренцо Мхитарянга зарба бериб юборди. Хакам унга хақли тарзда сариқ карточка кўрсатди.
- 31'

ГОООООЛ! Лоренцо Инсинье жаримадан гол уриб, голини Марадонага бағишлади.
- 30'

Мертнесга ишлатилган қўполлик учун Ибанез сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 27'
Лосано жамоадошининг узатмасини қабул қилиб олишига ҳимоячилар йўл қўймади.
- 25'
Педро Лосанони йиқитди. Хакам жарима тўпи белгилади.
- 24'
Манолас ҳужумда Жекони туртиб юборди
- 22'
Мертенснинг узатмасини Жеко майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 22'
Мхитарян Лосанони қўоллик билан тўхтатиб қолди.
- 20'
Петр Зеленскийинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 19'
Калиду Кулибали жамоадоши узатмасини тушунмади.
- 18'
Ирвинг Лосано узатмасини ҳимоячи майдондан ташқарисига чиқариб юборди.
- 17'
Фабиан Руиснинг узатмасини ҳимоячи қайтариб юборди.
- 13'
Дрис Мертенснинг зарбаси ўхшамай қолди.
- 10'
Ўйин тўхтатилди. 10 дақиқада Диего Армандо Марадона шарафига қарсаклар чалинмоқда.

- 10'

Дрис Мертенс ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 8'

Генрих Мхитарян офсайдда қолиб кетди.
- 5'
Рома тўпни ўзида ушлаб турибди.
- 3'
Педро тўпни эгаллаб олиб, дарвоазага зарба йўллади, бироқ ноаниқ.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
"Наполи" ва футбол афсонасининг хотирасига хурмат бажо келтириб, бир минут сукут сақланди.

- 0'
Барчангизни Неапол шахрига таклиф қилиб қоламиз.

Фикрлар