“Наполи” 27 ёшли футболчи билан шартномани узайтирди

Италиянинг “Наполи” клуби ярим ҳимоячи Алан билан шартнома узайтирилганлигини эълон қилди.

Бразилиялик футболчи “адзуррилар” билан 2023 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Унинг амалдаги шартномаси эса 2019 йилда ниҳоясига етар эди. Маълумот учун, 27 ёшли Алан неаполликлар сафида 2015 йилдан буён тўп тепиб келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!