"Наполи" Бога учун 30 миллион евро бермоқчи

“Сассуоло” клуби ярим ҳимоячиси Жереми Бога жорий ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.

23 ёшли футболчи учун “Наполи” 30 млн евро беришга тайёр. Бироқ, “Сассуоло” уни 40 млн еврога сотмоқчи. Бу ҳақда Goal.com хабар бермоқда.

Богага шунингдек, “Ренн” ҳам қизиқмоқда. Француз клуби унинг учун 20 млн евро тўлашга тайёр.

Жереми ўтган мавсум А Серияда 34 та ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!