
"Наполи" голлар шоусида ғалаба қозонди (видео)
“Наполи” ўз майдонида “Сампдория”ни қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалабага эришди.
Ўйиннинг 2-дақиқасида Гастон Рамирес ҳисобни очди. 16-дақиқада эса Маркес Аллан ҳисобни тенглаштирди. Бироқ 27-дақиқада Фабио Квальярелла “Сампдория”ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Орадан 6 дақиқа ўтиб эса Лоренцо Инсинье яна ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим сўнггида эса Гамшик неаполликларга ғалаба келтирган голни киритди.
Қуйида ушбу ўйин видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин.
Фикрлар