"Наполи" Лосано учун 42 млн евро бермоқчи

“Наполи” клуби ҳамон ПСВ вингери Ирвинг Лосанони қўлга киритиш фикридан қайтмаяпти.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда А Серия вице-чемпиони 24 ёшли мексикалик футболчини 42 млн еврога сотиб олишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ агар Лосано “Наполи” сафига ўтса, йилига 4,5 млн евро маош олиши борасида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Лосано ўтган мавсум Голландия чемпионатида жами 30та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 17та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!