"Наполи" Осимхенни бир неча ҳафтага йўқотди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Наполи"нинг нигериялик ҳужумчиси Виктор Осимхен жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбанинг ёзишича, 21 ёшли футболчига елка бўғимининг чиқиши ташхиси қўйилган. У энди бир неча ҳафта жамоасига ёрдам бера олмайди.

Осимхен жорий мавсум “Наполи” сафида жами 8 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!