"Наполи" ўз сафига "Барселона" тарбияланувчисини қўшиб олмоқчи

"Бенфика" клуби ҳимоячиси Алехандро Гримальдо "Наполи"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Record нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра А Серия гранди 23 ёшли испаниялик футболчи эвазига ўзининг португалиялик ҳимоячиси Мариу Руини ва яна қўшимча 25 млн евро беришга тайёр.

Маълумот учун, Гримальдо асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У якунланган мавсум “Бенфика” сафида 54та ўйинда майдонга тушди ва 7та гол ҳамда 14та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!