"Наполи" "Реал" ҳужумчисини сотиб олмоқчи

"Наполи" айни дамда "Реал" ҳужумчиси Лука Йовичнинг мадридликлардаги ҳолатини диққат билан кузатиб бормоқда. 22 ёшли ҳужумчи "галлактикос" асосий таркибига кира олмаяпти. Италия клуби бу вазиятдан фойдаланиб қолиши мумкин. Жамоа шорт-листидан "Торино" ҳужумчиси Андреа Белотти ва "Сассуоло" форварди Жереми Богалар ҳам жой олган.

Маълумот учун, Лука Йович мадридликлар сафида ушбу мавсум барча мусобақаларда 24 та учрашувда (770 дақиқа) ҳаракат қилиб, 2 та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!