Италия А Сериясининг 35-турида “Наполи” сафарда “Специя”га қарши баҳс олиб борди.

Ушбу ўйин голларга бой кечди. Якунда эса 1:4 ҳисобида неаполликларнинг қўли баланд келди. “Наполи”га ғалаба келтирган голларни Петр Зелиньский (15'), Виктор Осимхен (23', 44') ва Ирвинг Лосано (79') киритган бўлса, “Специя”нинг ягона жавоб голига Роберто Пикколи (64') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар