"Наполи" стадионига Марадона номи берилиши мумкин

Неаполь шаҳар кенгаши аъзоси Карми Сгамбити "Наполи" стадионини Диего Армандо Марадона номига ўзгартиришни таклиф қилмоқда.

"Диего Армандо Марадона миллионлаб неаполликларга умид бағишлаган. Эртага спорт ишлари комиссияси бош комиссари Чиро Борьелло билан "Наполи" аренаси, стадионга олиб борувчи асосий йўл ва унинг атрофидаги майдонни Марадонанинг шарафига номлаш бўйича суҳбатлашиб оламан. У бунга лойиқ", - дейди Неаполь спорт комиссиячи президенти ва шаҳар кенгаши аъзоси Карми Сгамбити.

Эслатиб ўтамиз, Марадона "Наполи"да 10 рақамда тўп сурган, клуб миқёсида 2000 йилдан буён ушбу рақам муомаладан чиқарилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!