“Наполи” январда “Челси”дан Зумани ижарага олиши мумкин
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Курт Зума қишда жамоасини алмаштириши мумкин. Маълумотларга кўра, аллақачон жароҳатидан тузалиб сафга қайтган ҳимоячига Италиянинг “Наполи” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Sport Mediase нашрининг хабар беришича, неаполликлар қишки трансфер эшиклари очилиши биланоқ 22 ёшли франциялик футболчини ижарага олишга уриниб кўришади.

Айтиш керакки, Курт Зума “Наполи”да Калиду Кулибалининг ўрнини эгаллайди. Боиси, Кулибали қишда узоқ вақт "Наполи" иҳтиёрида бўлмайди. У мамлакат терма жамоаси таркибида Африка миллатлар кубоги мусобақасида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Зума ушбу мавсум премьер-лигада ҳали бирорта учрашувда иштирок этмади. Футболчи ўз формасини тиклаш учун “Челси”нинг ёшлар жамоасида 3та ўйинда майдонга тушган.