"Наполи" Зелинский билан шартномани узайтирди

"Наполи" ярим ҳимоячиси Петр Зелинский клуб билан янги шартнома имзолагани ҳақида таъкидлаб ўтди.

"Биз бир муддат клуб билан музокаралар ўтказдик. Яқин вақтлар ичида "Наполи" бу ҳақида расмий баёнот беришига умид қиламан. Неаполда барчаси менга ёқади ва бу ерда тўп суришда давом этмоқчиман", - дея айтиб ўтди Зелинский.

Жорий мавсумда Зелинский Италия чемпионатида 30 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!