Ads

“Наполи” бош мураббийи Маурицио Сарри клуб президенти билан орасидан гап қочган бўлсада, жамоада қолиши мумкин.

Итальян нашрларида ёзишларича, томонлар янги шартнома борасида музокараларни бошлашган. Хабарда айтилишича, Сарри Неапол клуби билан 2021 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолайди. Унинг йиллик маоши эса 4 млн еврони ташкил этади.

Илгарироқ, Сарри мавсум якунланганидан сўнг клубни тарк этиши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалган эди.

Қайд этиш жоиз, унинг бошқарувида жамоа А Серияда 88 очко тўпласада, чемпионлик учун курашда “Ювентус”га имкониятни бой берди.