“Наполи”нинг таклифи

“Наполи” ўз таркибини “Лилль”нинг икки нафар футболчиси билан кучайтиришга қарор қилди.

Неаполликлар Франция чемпионатида ўзини кўрсатган ҳимоячи Габриэль ва ҳужумчи Виктор Осимхен учун “Лилль”га 100 миллион евро тўлашга тайёр. Бу суммадан 30 миллиони Габриэль учун ўтказилса,  Осимхеннинг трансфери 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

“Лилль” икки футболчиси учун катта миқдордаги суммани қабул қилишга тайёр. “Наполи” вакиллари энди футболчилар билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришиши керак.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)