Нархни сал туширинг! Бадавлат клуб Англиядаги “юлдузча”ни олади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби “Пари Сен-Жермен” Анлия Премьер-лигасида порлаётган “Борнмут” ҳужумчиси Эли Жуниор Крупига даъвогарлик қилмоқда.

PSG Report нашри маълумотига кўра, агар “олчалар” ҳозирги 100 миллион евролик талабини 80–85 миллион еврога туширса, Париж клуби трансфер бўйича музокараларга киришишга тайёр.

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике 20 ёшли футболчининг иқтидорини жуда юқори баҳолайди ва уни жамоада Ян Диоманде ҳамда клуб билан боғланаётган бошқа қимматбаҳо футболчилардан кўра кўпроқ кўришни истайди.

Эли Жуниор Крупига “Тоттенхэм”, “Арсенал”, “Челси” ва “Барселона” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Ўтган Премьер-лига мавсумида ёш ҳужумчи 33 та ўйинда 13 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!