"Насаф" - "Аль-Шорта": Жамоалар қандай либосда ҳаракатланиши маълум

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Эртага Элит Осиё Чемпионлар Лигаси 2025/26 йилги мавсум 7-туридан ўрин олган "Насаф" - "Аль-Шорта" баҳси бўлиб ўтади.

Учрашув олдидан мусобақа расмийлари ҳамда ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш давомида эртанги беллашувга оид ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, учрашув учун жамоаларнинг либос ранглари ҳам белгилаб олинди.

"Насаф" қизил, меҳмонлар – "Аш Шорта" эса сариқ рангли спорт формаларида майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, беллашув эртага соат 18:45да Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!