"Насаф" - "Металлург": Матнли трансляция
- 90'

Ўйин ўз якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'

Лобанов огоҳлантирилди.
- 90'

ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! "Насаф" ваниҳоят гол урди. Мозговой тўпни дарвоза тўрига йўллади.
- 90'

Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Марко Станоевичнинг зарбаси дарвоза устунига бориб тегди.
- 86'

Жавоҳир Эсонқулов Бобир Абдиҳолиқовнинг ўрнига майдонга тушди.
- 86'
Ҳусайн Норчаевнинг зарбаси кучсиз чиқди.
- 80'

Ислом Кенжабоев ва Шароф Муҳитдинов захирага олинди.
Ҳусайн Норчаев ва Муродбек Хўжамбердиев майдонга туширилди.
- 78'
Манноновнинг жарима майдончасига узатган тўпини Лобанов ушлаб олди.
- 75'

Алиқуловга тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 71'

Жўрабек Маннонов ва Акмал Мозговой майдонга тушди.
Улар Дилшод Раҳматуллаев ва Ғолиб Ғайбуллаев ўрнига учрашувни давом эттиришади.
- 70'

Кенжабоев ва Тожиевга сариқ карточка кўрсатилди.
- 67'

Лобанов яна жамоасини қутқарди.
- 64'
Чумакнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 58'

Абдулҳақов сариқ карточка ишлаб олди.
- 55'
Кенжабоевнинг зарбага айланиб кетган узатмасини Лобанов ушлаб олди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
"Насаф" жарима зарбасидан кейин бир нечта хавфли имкониятларга эга бўлди. Самарасиз.
- 38'
Шароф Муҳитдинов яхши вазиятдан ноаниқ зарба берди.
- 32'
Кенжабоевнинг чапроқдан тепган тўпини Лобанов ушлаб олди.
- 28'
Бобир Абдихолиқов ажойиб вазиятда дарвозага зарба бера олмади.
- 25'
Уотер-брек
- 22'

ЛОООБАААНООООВВВВ!!! Муҳитдиновнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 16'
Жамоалар, асосан майдон марказида ўйин ўтказишмоқда. Вазиятлар ҳозирча йўқ.
- 6'

Саламат Қутибаев огоҳлантирилди.
- 1'

Ўйин бошланди!
Фикрлар