
“Насаф” - “Қўқон-1912”. Превью
Футбол бўйича XXVI Ўзбекистон чемпионати 16-тур учрашувини “Насаф” ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 6 август якшанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 19:30да бошланади.
Қаршиликлар матбуот хизмати бўлажак учрашувга доир маълумотларни тақдим қилди.
ЎзПФЛ 16-тур
“Насаф” (Қарши) – “Қўқон-1912” (Қўқон)
06.08.2017. “Марказий” стадион. 19:30да
Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент)
Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Сидоров (Тошкент), Дониёр Сайлалов (Тошкент)
Захира ҳаками: Д.Каримов (Тошкент)
Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Роман Черников.
Учрашув аҳамияти ҳақида
Ушбу учрашув "Насаф" учун катта аҳамиятга эга. Бу учрашувда қаршиликлар ғалаба қозонса, турнир жадвалининг 2-поғонасига кўтарилиб олиши мумкин. Шунингдек, мазкур жамоалар ўртасидаги бу баҳс 16-турнинг марказий учрашуви ҳам ҳисобланади.
Ўзаро учрашувлар рақамларда
Мазкур жамоаларнинг олий лигадаги ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, жамоалар бунгача 15 марта туқнаш келишган. Шундан 11та учрашувда "Насаф" ғалаба қозонган. 4 учрашувда қўқонликларнинг қўли баланд келган. Энг қизиқарлиси жамоалар чемпионатдаги ўзаро учрашувларда ҳанузгача дуранг натижа қайд этиишмаган. Тўплар нисбати бўйича устунлик ҳам қаршиликлар томонида 32-19.
Биринчи даврадаги ўзаро учрашув ҳақида
Мазкур жамоалар бу йилги чемпионатнинг 1-тур учрашувини 4 март куни Қўқонда ўтказишган. Учрашувда "Насаф" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўшанда "аждарлар"нинг голларини Баҳром Абдураҳимов ва Драган Черанлар киритишган.
Фикрлар