“Насаф” 16 январь куни “Қизилқум” билан ўйнайди

Қаршининг “Насаф” жамоаси ҳам айни пайтда янги мавсумга ҳозирликларни давом эттирмоқда.

Қаршиликлар янги мавсум тайёргарлигига 3 январь кунидан киришган эди. Жамоа қароргоҳида таъмирлаш ишлари давом этаётгани боис, тайёргарлик машғулотлари Спутник қўрғонидаги ёшлар жамоаси қароргоҳига кўчирилди.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб боришмоқда. “Аждарлар” жамоаси 16 январга қадар ўз қароргоҳида шуғулланишади. Йиғин “Қизилқум”га қарши назорат учрашуви билан якунланади. Мазкур учрашув Қаршида ташкил этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!