“Насаф” – “Ал Садд” учрашуви чипталари кўчма чиптахоналардан ҳам олса бўлади

 

5 март куни Қарши шаҳри яна бир Осиё чемпионлар лигасининг учрашувига мезбонлик қилади. Бунда “Насаф” Қатарнинг “Ал Садд” жамоасини қабул қилади. Мазкур учрашув, келаётган душанба куни “Марказий” стадионда соат 18:30да бошланади.

Футбол шайдолари Қаршида, Испания терма жамоаси ва “Барселона” клуби афсонаси Хавини орзиқиб кутишмоқда.

“Насаф” ПФК футбол ишқибозларининг талаб ва истакларини инобатга олиб, учрашув чипталарини одатдагидан эртароқ – 1 март кунидан сотувга чиқармоқда.

Энди чипталар туманлар марказида, кўчма чиптахоналар орқали ҳам сотилади. Бу ҳақда қаршиликлар матбуот хизмати маълум қилмоқда. 

Қуйида кўчма чиптахоналарнинг иш жадвали кўрсатилган:

1 март (пайшанба) куни. Шахрисабз шаҳрида

2 март (жума) куни. Косон шаҳрида

3 март (шанба) куни. Ғузор шаҳрида

4 март (якшанба) куни. Чироқчи шаҳрида (тушгача)

4 март (якшанба) куни. Қамаши шаҳрида (тушдан кейин)

Кўчма чиптахоналар 10:00дан 16:00гача ишлайди.

Чиптахона шаҳарнинг гавжум жойи – бозорлар ҳудудида ташкил этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!